2018 йилнинг май ойидан 2019 йилнинг 7 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида Хитой Халқ Республикаси фуқароси 49 ёшли Л.Ж., Андижон вилоятида яшовчи 43 ёшли Ж.А.нинг ишончига кириб, Тошкент шаҳрида жойлашган МЧЖга тегишли бўлган ғишт ишлаб чиқариш корхонасини 1.000.000 АҚШ долларига сотишини айтади.
Келишилган пулнинг 645.000 АҚШ долларини қўлга киритиб, шу кунга қадар турли баҳоналар қилиб МЧЖга тегишли бўлган ғишт ишлаб чиқариш корхонасини Ж.М.ни номига расмийлаштирмагани ёки қўлга киритилган пулларни қайтариб бермай шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИВВ ҳузуридаги Тергов департаменти