Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабар берди.

Божхона кўриги натижасида, автотранспорт воситасининг юк хонасида шахсий буюмлар орасида жойлаштирилган, йўловчи божхона декларaциясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 1 дона патронлар учун мослама, 1 250 дона 4,4 калибрли пневматик қуролдан отиш учун ўқлар, 25 дона ов учун гильзалар, 103 дона 16 калибрли гильзалар ҳамда 500 дона 4.5 калибрли ўқлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг қурол тўғрисидаги қонунига мувофиқ фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини давлатимиз ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ва транзитини амалга оширишда, тегишли органлар рухсатномаларига кўра амалга оширилади, — дейилади хабарда.