Қарорга мувофиқ, 2025 йилда божхона соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • соҳага сунъий интеллект технологияларини жорий этиш;
  • божхона органлари ахборот тизимларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш;
  • божхона органлари ташкилий тузилмаларини оптималлаштириш.

Божхона қўмитаси тизимида Божхона расмийлаштируви маркази ташкил этилади. Бунда ҳудудий бошқармаларнинг масофавий электрон декларациялаш божхона постлари босқичма-босқич тугатилади.

Божхона қўмитаси таркибида божхона соҳасига сунъий интеллект технологияларини жорий этишга ихтисослашган тузилма ташкил этилади. Тузилманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди. Жумладан:

  • сунъий интеллект технологиялари соҳасида илғор хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш;
  • божхона назорати ва расмийлаштирувини қамраб олган сунъий интеллект технологияларини тадқиқ қилиш, уларнинг самарали ишлашини таъминлаш ҳамда доимий тарзда сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш чораларини кўриш.