Жорий йил 3 июнь куни Марказий Осиё халқаро институти ва  Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази билан биргаликда  “Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги  ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш учун "янги ўсиш нуқталари" мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Мазкур конференцияда,  ўзбек томонидан Марказий Осиё Халқаро Институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда Ўзбекистон Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази вакиллари  иштирок этди.

Шунингдек, ушбу форумда  тожик томонидан  Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази, Россия-Тожикистон (Славян) университети геосиёсий тадқиқотлар маркази, Тил ва адабиёт институти раҳбарияти ва етакчи мутахассислари, Тожикистон Миллий Фанлар Aкадемиясининг Фалсафа, сиёсатшунослик ва ҳуқуқ институти, Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш қўмитаси вакиллари иштирок этди.

Тантанали маросимда, Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази директори  Хуршед Зиёи, Марказий Осиё халқаро институти директори Aнвар Насиров, Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Содик Имоми, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда ва мухтор элчиси Эргаш Шаисматовлар сўзга чиқди.

Конференция давомида,  икки томонлама ва кўп томонлама ўзбек-тожик ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш йўлидаги  "янги фикрлар" доирасида муҳокама ўтказилди.

Тақдим этилган маърузаларга кўра, Тожикистон  ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва хавфсизлик соҳаларидаги ўзаро муносабатларнинг ҳозирги ҳолатига  ижобий баҳо берилди.

Шу билан бирга, Икки  Давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва қўшма саъй-ҳаракатлари туфайли, минтақавий  ўзаро муносабатларда юқори ўсиш суръати қайд этилди. Маълумки, яқинда Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи кутилмоқда. Унга кўра, кенг кўламли масалалар юзасидан қатор ҳужжатларни имзолаш орқали ўзбек-тожик муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш учун янада кенг имкониятлар яратилади.

Ҳ. Зиёйи ўз нутқида таъкидлаганидек, 2018 йил тожик - ўзбек халқлари ўртасидаги  ўзаро муносабатлар тарихида муҳим ҳодиса бўлди. Хусусан, 2018 йилда икки мамлакат раҳбарларининг ўзаро давлат ташрифлари амалга оширилиб, унда икки томонлама жами 53 та ҳужжатлар имзоланди. Аҳамиятли томони шундаки, ушбу ташриф доирасида Стратегик шериклик тўғрисидаги битимнинг имзоланиши, барча соҳаларда икки мамлакат ўртасида ҳамкорлик муносабатларининг  сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарди.

"Мазкур ташрифлар якунларига кўра,  икки Давлат раҳбарлари қабул қилган қарорлар ва давлатлараро ўзаро алоқаларни юқори даражага кўтариш, бу икки давлат ва икки халқ ўртасидаги муносабатлардаги улкан ижобий ўзгаришларнинг мутлақо табиий ва мантиқий самараси бўлди".

Шунингдек, С. Имоми ўз нутқида, бугунги кунда Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланиб бораётгани ҳамда барча соҳалардаги ўзаро алоқаларда ютуқларга эришилаётгани борасида фикр билдирди.

Бунга мисол тариқасида, сўнгги йилларда ўзаро савдо айланмаси ҳажмининг қарийб  5 бараварга ўсгани, юқори ва бошқа даражалардаги мунтазам алоқаларнинг йўлга қўйилгани, Ҳукуматлараро комиссиянинг самарали фаолияти, доимий равишда бизнес-форумлар ва кўргазмалар, маданий-гуманитар тадбирлар, муассасалар, хўжалик юритувчи субъектлар ва ҳудудлар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларнинг мавжудлиги фикримизнинг ёрқин далилидир.  

Шу билан бирга, тожик дипломатининг сўзларига кўра, савдо-иқтисодий ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш асосий вазифалардан бири сифатида, ўзаро таъсирнинг бошқа соҳаларига туртки бериб, мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилиши керак. Шу нуқтаи назардан, тожик-ўзбек муносабатларида икки халққа хизмат қилувчи амалга оширилиши кутилаётган улкан салоҳиятга эгамиз.

Икки мамлакат Президентларининг очиқ ва ишончли мулоқотлари самарасида, кўп қиррали ўзбек-тожик шериклигини мустаҳкамлашга асос яратилди. Ушбу тарихий ҳодисалар натижаларига кўра, томонлар ўзаро сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик учун  мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтайди.

Шунингдек, иштирокчилар Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни чуқурлаштириш бўйича  қатор аниқ, амалий таклифларни билдирдилар, икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича янги ёндашувларни ишлаб чиқдилар.

Тадбир якунида, Марказий Осиё Халқаро Институти ва Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази ўртасида Ҳамкорлик шартномасини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Таъкидланишича, Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази ҳамда Марказий Осиё халқаро институти билан биргаликда эксперт-таҳлил доиралари даражасида ташкил этилган ушбу конференция илк бора  ўтказилмоқда. Томонлар Ҳамкорлик шартномасини имзолаш орқали, ўзаро мунтазам муносабатларга доимий ижобий тус беришга келишиб олдилар.