Тадқиқотга кўра, дунё бўйлаб жисмоний фаолликнинг пастлиги ўртача ҳарорат 27,8°С дан ошадиган ойларда ўртача 1,44 фоизга ошади. Бу таъсир ривожланган мамлакатларга қараганда паст ва ўрта даромадли мамлакатларда кўпроқ сезилади.
Жисмоний фаолликнинг пасайишига олиб келадиган ҳаддан ташқари иссиқлик инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши ва 2050 йилга бориб қўшимча 470 000 тадан 700 000 тагача ўлимга олиб келиши мумкин.
Олимлар шунингдек, бу ҳолат меҳнат унумдорлигининг йилига 2,4–3,68 миллиард долларга пасайишига олиб келиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.
Тадқиқот муаллифлари соғлиқни сақлаш ва иқтисодиётга тушадиган юкни камайтириш учун иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш, иқлимга мослаштирилган шаҳарсозликни жорий этиш, иқлим назорати остидаги спорт иншоотларини субсидиялаш ва аҳолини юқори ҳароратнинг хавфи ҳақида кенг хабардор қилиш зарурлигини таъкидлашди.
Тадқиқот натижалари The Lancet илмий журналида чоп этилди, деб хабар берди kazinform.