Бу ҳақда Times of Israel газетаси Исроил армияси матбуот котиби Даниэл Ҳагарийга таяниб хабар берди.
Хагарийнинг айтишича, зарба Эронда ишлаб чиқарилган Фалак-1 ракетаси билан амалга оширилди.
Шанба куни эрталаб Исроил тез ёрдам матбуот хизмати ҳужум футбол майдонига амалга оширилгани, ҳалок бўлганлар болалар ва ўсмирлар эканлигини маълум қилди, 19 киши шифохоналарга етказилди, улардан олти нафарининг аҳволи оғир.
Исроил бош вазири идорасининг маслаҳатчиси Дмитрий Гендельман воқеада биринчи бўлиб Байрут ва унинг фикрича, Эрон етакчилигида бўлган шиаларнинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатини айблади. ЦАХАЛ маълумотларига кўра, ракета Голан тепаликларига Ливан жанубидаги ҳудуддан учирилди.
Тел-Авив кескин жавоб беришга ва “шимолий чегарада хавфсизликни тиклаш” учун зарур чораларни кўришга ваъда берди, деб хабар беради ria.ru.