Маълумки, қўҳна қитъада ҳар йили Европанинг 21 ёшгача бўлган энг яхши ёш футболчиси аниқланиб, унга “Golden boy” мукофоти топширилади. Италиянинг Tuttosport нашри кеча жорий йилги совринга даъвогар 100 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди.
Даъвогарлар орасида “Боруссия” футболчилари Карим Адейеми, Жуд Беллингем, “Реал” футболчиси Эдуардо Камавинга, “Манчестер Юнайтед” футболчиси Антони Эланга, “Барселона” футболчилари Педри, Анссумане Фати, Гави ва Нико, “Бавария” футболчилари Райан Гравенберх, Жамол Мусиала, “Динамо” Киев футболчиси Илья Забарний ва бошқалар бор.
2021 йилда ушбу мукофотни “Барселона” ярим ҳимоячиси Педри қўлга киритганди.