Унда Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Ш.Маҳмудов, Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси М.Ташходжаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими А.Муртазоев, спортчилар ва уларнинг тренерлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Жаҳон чемпионатида совринли ўринларни қўлга киритган Пара таэквондо бўйича терма жамоа аъзолари ҳамда уларнинг тренерлари пул мукофотлари билан тақдирланди.