Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида ITKF Karate-do спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Чемпионатда Тошкент давлат педагогика университети ректори Алишер Умаров, Ўзбекистон ITKF Karate-do федерацияси раиси Шуҳрат Кушмуратов, республиканинг барча ҳудудидан спортчилар ва Чилонзор туманидаги маҳалла ёшлари иштирок этди.

Умумий 150 дан ортиқ спортчи қатнашиб, улар орасида Тошкент давлат педагогика университети талабалари ҳам бор.

Ғолиблар Туризм ва спорт вазирлиги томонидан диплом ва медаллар билан тақдирланади ҳамда миллий терма жамоа сафига қабул қилинади.

Энг муҳими, август ойида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, мазкур чемпионатда университетга бириктирилган маҳалла ёшларидан 15 нафари иштирок этмоқда. Улар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида ташкил этилган спорт тўгаракларининг доимий аъзоларидир.