Уни томошабинлар ҳамиша тик туриб олқишлайдилар, — деб хабар беради «Гомельские ведомости».
У кўп марталаб рекордларни қайд этган ва Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин олган. Фахриддин Ахназаров оддий одамларга хос бўлмаган трюкларни бажара олади: михни қўли билан ёғочга қоқади, тишида 500 килограмм оғирликдаги, жимжилоғида эса 50 килограмм оғирликдаги гиряни кўтара олади.
У Бирлашган Араб Амирлигидаги гастролида тиши билан саккизта оғир юк автомашиналарини жойидан силжитган. Уни Американинг супер юлдузи ва Калифорниянинг экс-губернатори Арнольд Шварснеггер, АҚШнинг 43-Президенти Джордж Буш ва бошқа дунёнинг таниқли одамлари олқишлаган.