Гонконг ҳукуматининг қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва табиатни муҳофаза қилиш департаменти хабарига кўра, мамлакатда уй ҳайвонлари орасида яна коронавирус ҳолатлари қайд этилди. Маълум бўлишича, ушбу вирус шаҳарнинг турли ҳудудларидаги Шотландия мушуклари ва йоркшир терьери зотидаги итларда тасдиқланган.

Таъкидланишича, ушбу ҳайвонларнинг эгалари изоляция қилинган, чунки улар коронавирус билан касалланган беморлар билан яқин алоқада бўлишган. Уй ҳайвонлари ҳам ҳайвонлар учун махсус карантин марказига жойлаштирилган. Мушук ва итлар ҳеч қандай аломат кўрсатмасдан CОVID-19 учун мусбат натижа кўрсатган тест-синовидан ўтишган.