Эндиликда Android телефонингиз қаерда яшашингиздан қатъий назар, зилзиладан огоҳлантириш тизимига айланиши мумкин. Қурилмангиз мини сейсмометр тарзида дунёдаги кучли зилзилаларни аниқлаш тармоғига уланади, дейилади компания баёнотида.
Унда айтилишича, ҳар бир смартфонга сигналларни қайд этувчи кичик акселометр ўрнатилади ва у яқин ҳудуддаги ер қимирлашидан бохабар қилади. Бу сигналлар маълум бир жойда зилзиза бор ёки йўқлигини аниқлаш учун турли хил смартфонлардан маълумотни йиғувчи махсус хизматга юборилади.