Бу саволга қуйидаги тавсиялардан жавоб топишингиз мумкин.
Японияда кексалар учун мўлжалланган озиқалар, ҳудди болаларники каби алоҳида расталарда тартибланган бўлади. Кексаликда гўшт маҳсулотларини истеъмол қилиш тавсия этилмайди, ҳатто у саломатлик учун хатарли деб баҳоланади.
Япон миллий маданиятига кўра, аҳоли кўп туз истеъмолидан ҳамиша қочиб келган.
«Дангаса мия» кўпгина касалликлар сабабчисидир. Япониялик кексалар кун давомида ярим соатдан кўп вақтини кексаларга мўлжалланган теледастурларни томоша қилишга сарфлашади. Мамлакатда яшовчи нуронийлар ҳар куни кўчада камида 1 соат сайр қилишади. Яна улар ҳамиша мулоқотда бўлишга ҳаракат қилишади. Бу зерикарли ҳаёт тарзига барҳам берар экан.