Мол гўшти 45 000 сўмдан 85 000 сўмгача

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикаси марказий деҳқон бозори ва Тошкент шаҳридаги марказий бозорларда кузатилди. Ушбу бозорларда 1 кг мол гўштининг нархи 45 000 сўмдан 49 000 сўмгача сотилмоқда.

Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат нарх Қашқадарё вилояти, Самарқанд вилояти, Тошкент вилояти марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг мол гўшти нархи 75 000 сўмдан 85 000 сўмгача.

Қўй гўшти 40 000 сўмдан 86 990 сўмгача

Энг арзон нарх қўй гўшти сотуви Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро вилояти, Жиззах вилояти марказий бозорларида қайд этилди. У ерда сиз 1 кг қўй гўштини 40 000 сўмдан 45 000 сўмгача нархда харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх бу ҳафта Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилояти марказий деҳқон бозорида кузатилди — 1 кг қўй гўшти нархи 86990 сўмдан 80 000 сўмгача.

Товуқ гўшти 10 000 сўмдан 38 000 сўмгача

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон марказий деҳқон бозори ҳамда Урганч марказий деҳқон бозорида қайд этилди — 10 000 сўмдан 15 000 сўмгача.

Энг қиммат нархдаги товуқ гўшти эса Тошкент шаҳри ҳамда Самарқанд вилояти марказий деҳқон бозорларида кузатилди — 30000–38000 сўм.

Гуруч 3 000 сўмдан 17 000 сўмгача

Энг арзон нарх Қорқалпоғистон Республикаси деҳқон бозори ва Хоразм вилояти, Жиззах вилояти марказий бозорларида қайд этилган — 3000–6000 сўм.

Энг қиммат нарх Тошкент вилояти, Сирдарё вилояти, Навоий вилояти марказий деҳқон бозорида кузатилган — 16 000–17 000 сўм.

Ўсимлик ёғи 16 000 сўмдан 25 500 сўмгача

Энг арзон ўсимлик ёғи Фарғона вилояти, Хоразм вилояти, Бухоро вилояти марказий бозорларида кузатилди. У ерда сиз ўсимлик ёғини 16 000 сўмдан 17 000 сўмгача нархда харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх Тошкент вилояти марказий деҳқон бозорида қайд этилган — 23 000 сўмдан 25 500 сўмгача.

Ун (маҳаллий олий навли ун) 2800 сўмдан 11 000 сўмгача

Энг арзон нархдаги маҳаллий олий навли ун Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон вилояти, Фарғона вилояти марказий деҳқон бозорида кузатилди. Бу ерда сиз 1 килограмм маҳаллий олий навли ун учун 2600 сўмдан 3000 сўмгача тўлашингиз зарур.

Энг қиммат нарх Тошкент вилояти марказий бозорида қайд этилди — 11000 сўм.

Маҳаллий 1-навли ун 1500-9000 сўмгача

1-навли уннинг килограмми учун энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Наманган вилояти деҳқон бозорларида қайд этилди — бу сумма 2600-2800 сўмни ташкил қилмоқда.

1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Тошкент вилояти марказий деҳқон бозорида кузатилди — 9000 сўмгача.

Шакар 8000 сўмдан 13 500 сўмгача

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилояти марказий деҳқон бозорида кузатилди — 8000–8500 сўм.

1 кг шакар учун энг қиммат нарх Сурхондарё вилоятида кузатилиб, 13 500 сўмгача кўтарилган.

Тухум 600 сўмдан 1500 сўмгача

Республикамиз бозорларида энг арзон тухум нархи Андижон вилояти, Наманган вилояти, Хоразм вилояти марказий деҳқон бозорларида кузатилди 600–700 сўмдан харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх пойтахтимизнинг деҳқон бозорларида қайд этилди — 1500 сўмгача.

Картошка 2500 сўмдан 15 000 сўмгача

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикаси марказий деҳқон бозори, Жиззах вилояти деҳқон бозори, Тошкент вилояти марказий деҳқон бозорида қайд этилди — 2500–2800 сўмдан сотилмоқда.

Энг қиммат нарх Тошкент шаҳри деҳқон бозорида кузатилди — 15 000 сўмгача кўтарилган.

Помидор 10 000 сўмдан 26 950 сўмгача

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах вилояти, Хоразм вилояти марказий деҳқон бозорида кузатилди — 10 000 сўмдан 12 000 сўмгача.

Энг қиммат нарх эса Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри деҳқон бозорларида қайд этилди — 26 000-26 950 сўмгача сотилмоқда.

Пиёз 1000–7000 сўмгача

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Наманган вилоятлари марказий деҳқон бозорида кузатилди — 1000–1500 сўмгача.

Энг қиммат нарх Навоий вилояти деҳқон бозорида қайд этилди — 7000 сўмгача сотилмоқда.

Бодринг 4000–30 000 сўмгача

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилояти марказий бозорларида кузатилди – 1 кг бодринг 4000 сўм.

Энг қиммат нарх Тошкент шаҳри марказий бозорларида бўлиб, 30 000 сўмгача кўтарилган.