Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, моҳир кулол, рассом Фания Деденёванинг 168 та бадиий кулолчилик буюмлари, 22 та ижодий-педагогик фаолиятига оид фотосуратлардан ташкил топган “Гўзаллик тимсоли” номли шахсий кўргазмаси очилди.

Экспозициядан турли қоришма ва унсурлардан фойдаланиб ишланган лаган, ликопча, гулдон, безакдор сопол ва бошқа буюмлар, миллий натюмортлар, турли мавзулардаги композициялар, Самарқанд, Бухоро, Хива каби тарихий шаҳарларнинг меъморий ёдгорликлари, ҳашорот, ҳайвонот, қушлар мавзуси ўрин олган.

Кулол рассом 1956 йили Тошкентда туғилган. П.Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртида таҳсил олган. 1983 йилдан Республика ва халқаро кўргазмалар иштирокчиси. Бир неча марта шахсий кўргазмалар ташкил этиб, ЮНЕСКО ва бошқа ташкилотлар дипломлари билан тақдирланган.

Кўргазма намойиши давом этмоқда.

Ҳасан Абдуназаров