Санъат ва маданиятимизни дунёга танитиб келаётган йигит-қизлар эса, бошқаларда ҳам миллийлигимизга муҳаббат ҳиссини янада оширишга хизмат қиляпти.  

Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган "АКДЕНИЗ СОУНДС" халқаро ёшлар танловида Мирзо Улуғбек  тумани 2-сон БМСМ, Эстрада хонандалиги бўлими  ўқувчиси Каримбердиева Шукрона ГРАН ПРИ соҳибаси бўлди.

Академик фортепиано бўлими ўқувчиси Авазова Амина 2-ўрин соҳибаси бўлиб, кубок, медал ҳамда дипломлар билан тақдирланди, деб ёзмоқда Маданият вазирлиги матбуот хизмати.