Вакилларимиз навбатдаги кун дастурида 9та медаль қўлга киритишга муваффақ бўлишди. Шулардан 5таси олтин медаль бўлса, вакилларимиз яна 1та кумуш ва 3та бронза медалларини жамғаришди. Шоҳсупага кўтарилган спортчиларимиз:

Ҳусниддин Норбеков (ядро улоқтириш F35) – Олтин (Токио-2020га лицензияси мавжуд)
Моҳигул Ҳамдамова (диск улоқтириш F57) – Олтин
Сабина Суханова (югуриш T37) – Олтин
Нурхон Қурбонова (найза улоқтириш F54) – Олтин
Наталья Семьёнова (найза улоқтириш F55) – Олтин
Муҳаммад Рехсимов (ядро улоқтириш F42) – Кумуш
Абдулазизхон Абдуҳакимов (босқон улоқтириш F32) – Бронза
Ёрқин Одилов (найза улоқтириш F57) – Бронза
Фарруҳ Саидхўжаев (диск улоқтириш T11) – Бронза

Ҳозиргача пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 9 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза, жами 16 та медаль қўлга киритди.

Бугун Гран-прининг тўртинчи кунида қуйидаги спортчиларимиз баҳсларга киришади:

Моҳигул Хамдамова – ядро улоқтириш
Сабина Суҳанова – югуриш (100 метрга ва 400 метрга)
Асила Мирзаёрова – узунликка сакраш
Ёқутҳон Холбекова – узунликка сакраш
Нурҳон Қурбонова – найза улоқтириш
Тимур Гиязов – баландликка сакраш
Миран Сахатов – узунликка сакраш
Омад Хасанов – баландликка сакраш
Кубаро Хакмова – ядро улоқтириш
Маруф Мурадуллаев – югуриш (1500 метрга)