Климатологлар ўз ишларида тоғлардан эсадиган илиқ ва қуруқ, шунингдек, бошқа шамолларнинг музликларнинг юқори қисмини эришидаги ролини ўрганишди. Мазкур шамоллар туфайли сўнгги 20 йил ичида Гренландия муз қатлами эриши 10 фоиздан кўпроққа ошди ва катабатик шамолларнинг Антарктика муз қатламига таъсири 32 фоизга камайди.
Антарктидада 2000 йилдан буён музнинг умумий эриши 15 фоизга камайди. Бироқ бу пасайиш икки муз қопламларининг дарз кетиши туфайли унинг сирти майдонининг камайиши, шунингдек, атмосферада илгари юпқалашган озон даражасининг ошиши билан боғлиқ. Олимлар Гренландия сўнгги ўн йилликда денгиз сатҳининг кўтарилишида асосий манба бўлган бўлса-да, Антарктида музларининг эриши туфайли охир-оқибат бу борада асосий ўринга чиқиб олади деб ҳисобламоқда, деб хабар беради lenta.ru.