Икки кундан буён мамлакатда сўнгги 30 йилдаги энг юқори ҳаво ҳарорати ҳукм сурмоқда. Мамлакатда Цельсий шкаласи бўйича 46 даража иссиқ қайд этилди.
Ўнлаб хонадонлардаги фуқаролар эвакуация қилинди. Фуқаролар хавфсизлиги бошқармаси уйларга тутун кирмаслиги учун одамларни деразаларни ёпишга чақирмоқда.
“Вазият унча яхши эмас. Ёнғин Варибобига, хусусан, уйларга жуда яқинлашмоқда”, дейди Ахарнон (Афинанинг шимолидаги туман) мэри.
Эслатиб ўтамиз, Грецияда ўрмон ёнғинлари 1 августда бошланди ҳамда Пелопоннес ярим оролини қуршаб олди. Табиий офатни бартараф этиш учун 145 нафар ёнғин ўчирувчилари, 50 та машина ҳамда авиация жалб қилинди.