Хусусан, мутахассислар бир вақтлар шаҳарни ҳимоя қилган қадимий денгиз тўғонининг қолдиқларини аниқлашди. Тадқиқотчилар, шунингдек, кўплаб қадимий буюмлар, жумладан, йигирмага яқин бронза тангалар, мармар бўлаклари, вазалар ва кулолчилик парчаларини ўз ичига олган омборхонани топишди.

Саламин ҳам шаҳарнинг, ҳам оролнинг номи. Бу шаҳар эрамиздан аввалги V асрда юнон-форс урушининг муҳим жанглари бўлиб ўтган жой сифатида тарихда қолган. Ўшанда юнонлар Аҳамонийлар империясига қарши курашган, деб хабар беради korrespondent.net.