Ёнғин Магнисия ва Фтиотида минтақасига етиб борди. Велестино қишлоғида вазият мураккаб. У ердан аланга бир неча қўшни аҳоли пунктларига жуда тез тарқалди. Маҳаллий аҳоли вакиллари эвакуация қилинди. Ўт ўчирувчилар ердан ва ҳаводан туриб ёнғинни бартараф этмоқда.
Вазият кучли шамол ва ғайритабиий иссиқлик туфайли янада оғирлашмоқда. Мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида ҳаво ҳарорати 45-46 даражага етди. Энг кўп зарар кўрган ҳудудлардан бири – Родос ороли. Унинг катта қисми ҳозир бутунлай чўл ҳудудга айланган. Шу билан бирга, оролнинг жануби-шарқида такрорий ёнғинлар қайд этилмоқда. Корфуда яна ёнғин юзага келди. Дунёнинг 11 мамлакатидан келган ўт ўчирувчилар грециялик ҳамкасблари билан бирга иш олиб бормоқда, деб хабар беради mir24.tv.