Орденнинг Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонаси вакилларига тантанали топшириш маросими 18 мартда Гродно области ҳарбий комиссариатида бўлиб ўтди. «Қизил Юлдуз орденини Гроднода яшовчи киши рафиқасининг вафот этган ота-оналарининг буюмлари орасидан тасодифан топиб олган ва бу ҳақда ҳарбий комиссариатга мурожаат қилган», — дейди Гродно шаҳри ва Гродно райони ҳарбий комиссариат мутахассиси Олег Назаров. — Маълум бўлишича, мукофот эгаси ўзбекистонлик лейтенант Шавкат Кариев бўлган экан. Қаҳрамонимиз 1944 йилда Беларусни озод қилишда ҳалок бўлган экан. Орден урушдан кейин Гроднода яшаган, ўша вақтдаги батальон штаб бошлиғида сақланиб қолган экан. Марҳумнинг қариндошларини топишнинг иложи бўлмаган. Унинг укаси ҳам урушда вафот этган экан. Отаси эса урушдан аввал репрессия қурбони бўлган экан. Ўша вақтда театр актрисаси бўлган онаси эса ўғиллари мусибатига бардош бера олмай вафот этган экан. Мукофотни Ўзбекистон элчихонасига топширишга қарор қилинган.

Дмитрий Пересада Қизил Юлдуз орденини Ўзбекистон Республикасининг Беларус Республикасидаги вақтинчалик ишончли вакили Данияр Абидовга топширди, деб хабар беради МДҲ ижроия қўмитаси матбуот хизмати.