Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвили бошчилигидаги делегация юртимизга расмий ташриф билан келди.
Ташриф давомида делегация аъзоларининг "Янги Ўзбекистон" боғидаги Мустақиллик монументи пойига гул қўйиши, пойтахтимиздаги “Технопарк” фаолияти билан танишиши режалаштирилган.
Эртага — 19 июль куни кенгайтирилган форматда музокаралар бўлиб ўтади.