Кўчки туфайли қоянинг бир қисми қулаб тушди. Кўчки деярли бутун ҳудудни қамраб олди. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ. Одамлар хавфсиз масофага қочишга улгуришди.

Христиан монастири Тбилисидан 30 километр узоқликда жойлашган. У ерга тез-тез зиёратчилар ва сайёҳлар келиб туради.

3 август куни Грузиядаги Шови курортида ҳам кўчки содир бўлган эди. Ўшанда 31 киши табиий офат қурбонига айланган эди, деб хабар беради mir24.tv.