“Бугун эрталаб янгиланган маълумотларга кўра, 20 кишининг жасади топилган”, деди Грузия парламенти спикери Шалва Папуашвили.
Аввалроқ 19 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
3 август куни Шовида кўчки юз берди. Йўллар, кўприклар, туристик коттежлар зарар кўрди. Дастлабки маълумотларга кўра, тоғлардан беш миллион куб метрдан ортиқ ер ўпирилиб тушган. 7 август Грузияда мотам куни деб эълон қилинган эди, деб хабар беради mir24.tv.