- Бу эса, ўз навбатида, ушбу маҳсулотлар ҳисобига республикада авиация хабларини ташкил қилиш ҳамда юк ташишда хизмат қиладиган йирик логистика компанияларини ривожлантиришга мустаҳкам замин яратади. Яна бир муҳим жиҳати шундаки, заводни электр энергияси билан таъминлашда ҳам инновацион ечимлар қўлланган.

Яъни, технологик жараёнларда ҳосил бўладиган буғ ҳисобидан, йилига 650 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, завод ўзини ўзи энергия билан таъминлайди.