Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳри бўлими ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда “С.И.Т.” МЧЖ бўлим мутахассиси Э.В. ЯТТ А.Р.нинг ишлаб чиқариш цехида сув таъминотидан 17 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиб, янги ҳисоблагич ўрнатиб бериши эвазига МЧЖ ходими Қ.Ж. орқали 4,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.