Хабарга кўра, Швейцария ва Ўзбекистон Гулнора Каримова ҳисоб рақамидаги 131 млн АҚШ долларини қайтариш шартлари бўйича келишиб олган.

Асосий талаб — активлар "Ўзбекистон аҳолисининг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган барқарор лойиҳаларга сарфланиши ва ҳаражатларнинг очиқ мониторинги таъминланиши" лозим.