Ушбу ўқув курсда камбағал ва ишсиз фуқароларга иссиқхоналардан фойдаланиш тартиби ва уларнинг агротехникаси ҳақидаги тегишли билим ва кўникмалар берилади.

Мазкур ўқув курсда жорий йилнинг 17 августдан бошлаб ўқиш жараёнлари бошланади.

Туман ҳокими Бекзод Суюнов мазкур ўқув курси иштирокчилари билан яқиндан танишиб, биринчи дарс машғулотини ўзи ўтди.

Дарс давомида фуқаролар ўз фикрларини баён этиб, Президентимиз томонидан яратиб берилган бундай имконият ва шароитлар учун миннатдорчиликларини билдирди.

— Бизга имтиёз асосида  иссиқхоналар қуриб берилаётганлиги билан бир қаторда касбга ўқитилаётганлиги келгусида ушбу касбимиз орқали даромад олишимизни янада кафолатлайди — дейди машғулот иштирокчиларидан  бири.