Ғузорда эҳтиёжманд оилалар ва ногиронлиги бор шахслар ҳолидан хабар олиниши замирида ҳам уларга озгина бўлсада кўмак ва  меҳр кўсатиш каби эзгу мақсад мужассам.

Туманда ташкил этилган бу хайрли тадбирга саховатли инсонлар, депутатлар, ташаббускор тадбиркорлар ва маҳалла фаоллари ҳам ўз ҳиссаларини қўшиб, 1000 нафардан ортиқ эҳтиёжманд фуқароларга пул маблағлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.

Саховат тадбирлари туман бўйлаб барча маҳаллаларда давом этмоқда.