Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Қоракамар қишлоғида яшовчи Болта бобо Холиқов ўз хонадонида уй кутубхона ташкил этди.

Уй кутубхона фондида 2300 та китоб ўрин олган. 2000 та ўзбек адабиёти намуналари ва 300 дан ортиқ чет эл адабиёти дурдоналари қишлоқ аҳлининг китобхонлик маданияти ошиши, ёш авлоднинг тафаккур ва маънавий олами кенгайишига хизмат қилмоқда.

Болта бобонинг айтишича, бу китобларни мактабда ўқиб юрган вақтидан бошлаб йиғиб борган. Бугун ундан барча баҳраманд бўлишини истайди. 

— Китоб ўқиш ҳам меҳнат, унга боғланган кўнгил эса қинғирликлардан йироқ бўлади, — дейди Болта бобо.