21 декабрда республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво шароити сақланиб туради, фақат шимолий ҳудудларга кундуз куни ва жануби-ғарбий ҳудудларга кечга томон Кавказ ҳудудларидан антитциклон кириб келиши бошланади, ушбу ҳудудларнинг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5° илиқ атрофида бўлади, кундуз куни 15-18° илиққача кўтарилади, шимолда 7-12° илиқдан юқори бўлмайди.
22 декабрда кириб келиш шарққа томон силжийди, ҳудуднинг катта қисмида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик ёмғир ва қор кўринишида бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Шимолий ва шимоли-ғарбий ҳудудларда ёмғир тўхтайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 4-9° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
21-22 декабрда совуқ ҳаво кириб келишида республика бўйича шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
23-24 декабрда ҳудудларнинг катта қисмида қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг шимолида об-ҳаво шароити яна ўзгаради, ушбу ҳудудларга Волга бўйи ҳудудларидан антициклон кириб келади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5° илиқ, кундузи 23 декабрда 8-13° илиқ атрофида бўлади, 24 декабрда республика бўйича 5-10° илиқни ташкил этади, шимолда эса 0-5° илиқгача пасаяди.
Ҳафта давомида республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.