Иш ҳафтаси давомида ҳарорат фони нисбатан текис бўлади. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +2...+7°, кундузи +13...+18°, айрим кунларда +20...+22° бўлади.
Ҳафтанинг катта қисмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 22 февраль чоршанба баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.
Айрим жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди.
Жума куни республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Россиянинг Европа қисми устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массаси кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати пасая бошлайди.
Дам олиш кунлари совуқ ва нам ҳаво массасининг кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади.