Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи асосан 20-23 даража илиқ бўлади.

4 ноябрда Бухоро, Навоий, Сурхондарё вилоятларида айрим жойларда ва кечга томон республиканинг қолган ҳудудларида ёмғир ёғади. Шимолий ва шарқий ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

5 ноябрда республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида фақат кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши сақланиб туради.

6 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари 7-12 даража илиқ атрофида, кундуз кунлари 4-5 ноябрда 18-23 даража илиқ, 6-ноябрда 23-25 даража илиқ, жанубий ҳудудларда эса 27 даража илиққача бўлади.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.

Тошкентда: ёғингарчилик кутилмайди, фақат 4 ноябрда кечқурун ва 5 ноябрда кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Ҳаво ҳарорати кечалари 8-10 даража илиқ, кундуз кунлари 20-22 даража илиқ атрофида бўлади.