Бугун ва ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича август ойининг охирги ўн кунлиги учун меъёрий қийматларга яқин бўлган қулай ҳарорат билан асосан очиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечалари ҳарорат 12-17° дан юқори бўлмайди, ҳафтанинг биринчи ярмида кундуз кунлари ҳарорат 27-30° атрофида бўлади, иш ҳафтасининг охирига келиб ҳарорат 31-34° гача бироз кўтарилади.
Бугун ва эртага республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.