Бугун ва эртага республикамиз совуқ антитциклон таъсири остида бўлади. Совуқ ҳаво асосан тунги ҳароратга таъсир қилиб, 2-5° илиқни ташкил этади. Кундуз куни қуёш ҳавони 18-20° илиққача иситади.
Ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди ва октябрь ойи ўрталари учун бўлган меъёрий қийматларга етади, яъни кечалари 6-9° илиқ, кундуз кунлари 20-23° илиқ атрофида, жанубда 25° илиққача бўлади.
Ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво асосан қуёшли бўлади. 12-13 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.