Фақат бугун куннинг биринчи ярмида Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ва 14 январь – шанба куни Қорақалпоғистон Республикасида айрим жойларда бироз ёмғир ёғади.

Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 10-13 даража илиқ, сешанба ва чоршанба кунлари 15-18 даража илиқ атрофида бўлади. Ҳарорат асосан кечаси 1-6 даража илиқ бўлади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида об-ҳаво ўзгариши кутилмоқда. 15-16 январда республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир ёғади, 16 январда қорга айланади) бўлади. Ҳаво ҳарорати 15 январда кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 16 январда кечаси ва кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, республиканинг айрим жойларида 15-20 м/с гача кучаяди.

Тошкентда бугун куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 11-13 даража илиқ бўлади.

13-14 январда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 3-5 даража илиқ, кундуз кунлари 15-18 даража илиқ бўлади.

15 январда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 6-8 даража илиқ, кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.

16 январда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.