Бугун кундуз куни Ўзбекистонда қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, Қизил-Ўрда бўйлаб булутларнинг ўтиши ҳисобига фақат Тошкент вилоятида куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 13-18° илиқгача исийди, бу меъёрдан 3-5° га юқоридир.
23-24 ноябрь кунлари аномал илиқ об-ҳаво сақланиб туради, бироқ Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. 23 ноябрда республиканинг жануби-ғарбий, 24 ноябрда жанубий туманларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат фон 13-18° илиқ атрофида бўлади.
25-26 ноябрь кунларида Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан яна антитциклон кириб келиши кутилмоқда. 25 ноябрда республиканинг шимолий ҳудудларига, 26 ноябрда республиканинг қолган ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечалари булутлилик билан 9-11° илиқгача кўтарилади, 26 ноябрга келиб эса кундуз кунлари меъёрий қийматларгача пасаяди ва 8-13° илиқни ташкил этади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.