Брифингда, Саудия Арабистони томони билан олиб борилган музокаралардан сўнг жорий йил Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 10 865 нафар этиб белгиланди, дея хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.

Маълумот учун, 2019 йилда бу кўрсаткич 7 200 нафарни ташкил этган эди.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, жорий ҳаж мавсуми учун ҳаж квотасининг оширилгани, шубҳасиз, юртимиз зиёратчилари  учун жуда катта хушхабар бўлди.