Марокашлик журналист Холид Бейдуннинг ёзишича, ушбу мамлакат терма жамоаси ва “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Ҳаким Зиёш жаҳон чемпионатидаги иштирок учун оладиган 325 минг доллар мукофот пулини ўз мамлакатидаги камбағалларга хайрия қилмоқчи.

Зиёш 2015 йилдан бери миллий жамоада ўйнагани учун пул олмайди. У Марокаш ФФ берган барча мукофот пулларини хайрияга сарфлайди.

Эслатиб ўтамиз, Марокаш Қатарда ўтаётган жаҳон чемпионати ярим финалида Францияга 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Жамоа эртага Хорватия билан 3-ўрин учун баҳс олиб боради.