Бу ҳақда оториноларинголог-жарроҳ Жан-Рене Милье маълум қилди.
Чекиш ҳалқум саратонни қўзғатувчи энг муҳим омил бўлиб, агар унга спиртли ичимликларни истеъмоли ҳам қўшилса, касаллик хавфи бир неча баравар ортади, деди мутахассис.
Кимёвий корхоналар ишчилари ҳам заҳарли моддалар муҳитида нафас олишса, улар ҳам ана шундай хавфга дучор бўлишлари мумкин.
Милье ҳалқум саратони ирсият туфайли ҳам юзага келишини айтди. Қариндошлари ушбу касалликдан азият чекадиганлар соғлиғига эътиборли бўлишлари керак.
Шифокорнинг айтишича, касалликнинг биринчи белгилари, овоз хириллаши ҳамда ҳиқилдоқда ноқулайликнинг юзага келиши билан намоён бўлади. Касалликнинг кейинги босқичларида бўйнидаги лимфа тугунлари катталашади.
Мутахассис агар безовта қилувчи ҳислар бир ой ичида йўқолмаса, оториноларингологга мурожаат қилиш ва эндоскопик текширувдан ўтиш кераклигини таъкидлади, деб хабар беради mir24.tv.