Умумий меҳнат бозорини шакллантириш учун шароитлар яратиш, аҳоли бандлигига кўмак масалалари бўйича чора-тадбир, дастур ва шароитларнинг самарадорлигини ошириш, меҳнат мигрантларини ўз фаолиятини амалга оширадиган давлат тили, тарихи, маданияти асосларига ўқитиш йўли билан алоқа йўлларидаги тўсиқларни бартараф этиш, ўзаро биргаликдаги ҳаракатнинг асосий йўналишлари саналади.
Ҳужжатга мувофиқ аҳолининг иш топишда қийинчиликка дуч келаётган алоҳида гуруҳларини, жумладан, ёшлар, имконияти чегараланган шахслар, аёллар, нафақа ёшига яқинлашганлар, озодликдан маҳрум қилиш жойларидан озод бўлиб қайтиб келган шахсларни ишга жойлаштириш учун имкониятларни кенгайтириш бўйича ишлар олиб бориш режалаштирилади. Шунингдек, ҳужжатда меҳнат ресурсларининг мобиллигини ошириш, ахборот тизимларининг интеграцияси ва ривожланишини таъминлаш, норасмий бандликни камайтириш, фуқаролар, шу жумладан, меҳнат мигрантлари томонидан ҳам ноқонуний меҳнат фаолияти олиб боришга қарши, курашни кучайтириш ҳам кўзда тутилган.
Биргаликда консультациялар ва ахборот алмашинувлари ўтказиш, йиғилишлар, конференциялар ва бошқа тадбирларни режалаштириш ва олиб бориш, томонлар ўзаро ҳамкорлигининг самарадорлиги ва ривожини таъминлайдиган миллий ахборот тизимларини, жумладан, МДҲга аъзо давлатлар фуқароларининг ишга жойлашишига ва бандлигига кўмаклашувчи порталлар яратиш ва такомиллаштириш Битим билан белгиланган, деб хабар беради Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ижроия қўмитаси матбуот хизмати.