Ҳамид Олимжон (1909-1944) – севимли ўзбек шоирларидан бири бўлиб, ўзининг буюк устозлари ва тенгдошларидан ўзига хос тили, иштиёқи ва инсон ҳиссиётлари ҳамда туйғуларини шеърлари ва достонларида ўзгача ифода эта олиши билан ажралиб турган. Унинг сара шеър ва достонлари ўзбек адабиёти олтин хазинасига киритилган.

Оламдан эрта кўз юмган шоирнинг номи Тошкентнинг метро бекати ва майдонига берилган. Адиблар хиёбонида ҳам шоирга алоҳида ҳайкал ўрнатилган. 

Китоб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги “Ижод” жамоатчилик фонди кўмагида нашр этилди.