Академиянинг ўқув ишлари проректори Ш.Боймуродов, халқаро бўлим бошлиғи М.Жаъфаров, ўқув-услубий бўлим бошлиғи Б.Нурматов, ҳамширалик факультети декани С.Алиев, биотехнология маркази илмий ходими А.Абдуллаев ва бошқалар хорижлик делегация аъзоларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.
Ушбу учрашувдан мақсад ҳамширалик қўшма дастурини йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама қилиш бўлиб, меҳмонлар Тошкент тиббиёт академиясидаги шароит билан яқиндан танишди.