Қарши темир йўл вокзалидан кутиб олинган губернатор бошчилигидаги делегация билан Қашқадарё вилоят ҳокимлигида икки томонлама мулоқотлар бошланди. Мулоқот аввалида вилоят ҳокими Муротжон Азимов меҳмонларга ўз ташаккурини билдирди. Бу каби учрашувлар ҳар икки ҳудуд ривожига хизмат қилишини таъкидлади.

Шунингдек, якунда бир қатор келишув меморандумлари имзоланиб, яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олинди.

Куннинг иккинчи ярмида Қарши шаҳрида “Ўзбекистон (Қашқадарё) – Хитой (Аньхой) бизнес-форуми ўтказилди. Унда соҳа вакиллари ўртасида бир қатор келишувларга эришилди.

Делегациянинг вилоятга ташрифи давом этмоқда.