-67 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Адҳамжон Эргашев даст кўтариш машқида 138 кг, силтаб кўтаришда 176 кг, икки кураш бўйича эса 314 кг натижа қайд этди. У билан рақобатлашган ҳеч бир рақиби ушбу кўрсаткичларни яхшилай олмади ва юртдошимиз 3 та олтин медалга сазовор бўлди, дея хабар беради Спорт вазирлиги ахборот хизмати.
Эркаклар ўртасида ўтказилган -67кг вазн тоифасидаги полвонлар баҳслари натижалари қуйидагича бўлди:
1. Эргашев Адҳамжон — 314кг (138+176 ЎЗБЕКИСТОН)
2. Ясин Муҳаммад — 303 (137+166 Индонезия)
3. Ануча Доунгсру — 301 (136+165 Таиланд)
Маълумот учун: Осиё чемпионатида айни вақтда ҳамюртларимиз ҳисобида 3та олтин, 3 та бронза медал бор.