Айни кунларда Франциянинг Шатору шаҳрида пара ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда.

Мазкур Жаҳон кубогида ҳамюртларимиз ҳам иштирок этишмоқда.

Эркаклар ўртасида 50 метрга тўппончадан отиш бўйича ўтказилган баҳсларда ҳамюртимиз Сервер Ибрагимов умумий 200.7 очко жамғарган ҳолда фахрли 3-ўринни эгаллади.

Олтин ва кумуш медаллар хитойлик мерганларга насиб этган бўлса, бронза медалини спортчимиз қўлга киритди. Вакилларимизнинг мусобақадаги иштироки давом этмоқда, деб хабар беряпти Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.