Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ёш олимларни илмий стажировкаларга юбориш бўйича танлов ғолиби Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази таянч докторанти Абдуллаева Назокатхон Шуҳратовна ҳозирда Туркиянинг Анқара шаҳридаги доктор Абдураҳмон Юртаслан номидаги Онкология илмий-изланиш шифохонасида илмий стажировка ўтамоқда.

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан молиялаштирилган мазкур стажировка давомида Назокатхон Абдуллаева ушбу марказда онкогематологик ва умумий гематологик хасталиклар диагностикасида ва гемопоэтик ўзак ҳужайралари трансплантаcиясида муҳим ҳисобланган оқим cитометрияси усулида иммунофенотиплаш ва ўзак ҳужайраларини миқдорини аниқлаш анализларини ўрганмоқда ва малакасини оширмоқда. Ушбу услуб ёрдамида диагностика қилиш ҳозирги кунда Ўзбекистонда РИГИАТМда амалга оширила бошланган бўлиб, бемор биоматериалини чет давлатга юборилиши тўхтатилган ва қисқа муддатларда натижа олишга эришилмоқда.

Анқара онкология марказнинг етакчи мутахассислари Чийдем Сонмаз ва Бариш Борал оқим cитофлуориметрияси усулида иммунофенотиплаш анализи бўйича дарслар олиб бормоқдалар.

Жорий стажировкадан кутилган мақсад нафақат ўткир лейкозлар диагностикаси, балки миелодиспластик синдром, минимал резидуал касаллик, пароксизмал тунги гемоглобинурия каби бир қатор гематологик касалликлар диагностикасини ўрганиб, тажрибани Ўзбекистонда қўллашдир. Бу ҳақида Инновацион ривожлашин вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.