Президентимизнинг ҳар бир байрамга, шунингдек, диний байрамларимизни кўтаринки руҳда нишонлашга бўлган эътиборини юксак баҳолашимиз мумкин.

Халқимизнинг узоқ йиллик анъаналарини ўзида мужассам этган байрамларни давлат сиёсати даражасида эътиборга олиниши айниқса пандемия шароитида юксак аҳамиятга эга.

Бунга муносиб жавоб қайтариш учун эса ҳар биримиз уйда қолиб, карантин қоидаларига амал қилишимиз лозим. Бу билан ўзимизни ҳам ўзгаларни ҳам, яқин дўсту-биродарларимизни ҳам асраган бўламиз.

Юртимизда шукуҳи кезиб юрган Рамазон ҳайити халқимиз маънавий ҳаётида беқиёс ўринга эга.

Юртимизда байрамлар кўп бўлиб,  диний, касбий ва халқаро турларга бўлингандир ва улар муҳим саналар сифатида кенг нишонланади.

Шу жумладан, ҳар йили юртимизда Рамазон ва Қурбон ҳайити байрамларига алоҳида тайёргарлик кўрилади. 

Бу йилги байрамларимиз аввалгиларидан фарқли равишда, оила даврасида кутиб олинмоқда.

Бунинг сабаби бутун дунёни коронавирус пандемиясининг пайдо бўлиши билан боғлиқдир.

Шу сабабли Рамазонни ҳам уйда, оила даврасида кутиб олдик ва ўтказдик. Бу бир томондан оила мустаҳкамлигига ҳизмат қилган бўлса, иккинчи томондан каронавируснинг кенг оммалашувини чеклаб турди. 

Миллий қадриятларимизга хос тарзда аҳиллик ва ҳамжиҳатлик билан  ўтган Рамазон қалбларимизга эзгулик ва саховат улашди. Халқимиз бир мушт бўлиб давлатимиз раҳбари ташаббуси бўлган “Саховат ва кўмак” умумиллий ҳаракатига имкон қадар хисса қўшдилар.

Пандемия сабаб, қийинчиликларга, синовларга бардошли, кучли ва қаттиятли эканимизни бутун дунёга кўрсата олдик. Бошқа айрим давлатлар каби юртимизда катта талофатлар, минглаб пандемия қурбонлари бўлмади. Бу албатта давлатимиз сиёсатининг нақадар инсонпарвар эканлигини билдиради. 

Ушбу байрам ҳар биримизнинг қалбимизда меҳр-оқибат каби фазилатларни тарбиялайди.

Мамлакатимизга пандемия кириб келгандан то шу кунга қадар ўзимизнинг тартиб-интизомимиз, маданиятимиз, ҳамфикр ва бир мушт бўла олганлигимиз билан муқаррар кўнгилсизликларни олди олинди. Синовларни мардоновор енгишга эришиб келмоқдамиз.

Миллий - диний қадриятларимизни асраб-авайлашимиз ва улуғлашимизни ушбу байрамни оила даврасида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказишимиз билан амалда исботлайлик!

Камола Абдувалиева

"Миллий тикланиш"  партияси

Андижон вилоят Кенгаши матбуот котиби