Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳри туманлари, вилоят марказлари ва йирик шаҳарларда дарахтлар ва экинлар маҳаллий иқлимни инобатга олмасдан, пала-партиш экилаётгани боис кундан-кунга қуриб бораётгани, туман ҳокимлари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ўз ҳолига ташлаб қўйгани, шаҳар кўчалари чиқиндига тўлиб кетгани билан ҳеч кимнинг иши йўқлигини қаттиқ танқид қилди.

Ҳар бир маҳаллага дарахтларни парваришлаш учун Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан 1 нафардан ишчи бириктирилиши белгиланди.

Туман ва шаҳар ободонлаштириш бўлимларига ажратилаётган 10 мингта штат доирасида ҳар бир туман (шаҳар) ҳудудидан келиб чиқиб 5 та ишчидан иборат дарахтларни сақлаш бўйича гуруҳлар ташкил этилади.